MEGA STAR INVEST BULDING корхонаси томонидан 2021 йил июль ойидан 2022 йил июль ойигача бажарилган асосий қурилиш монтаж ишлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Корхонамиз 2021-2022 йилнинг шу давригача турли давлат ва нодавлат қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини олиб борди, жумладан:

Буюртмачи “Ягона Буюртмачи Хизмати” ИК томонидан эълон қилинган “Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Ноғайқўрғон МФЙ, 9- мактабга фаоллар зали, кутубхона ва ошхона биноси қуриш” объектида 3 450 млн. сўмлик;

“Ў.Р. Мудофаа Вазирлиги ҳузуридаги Ягона Буюртмачи Хизмати” ИК буюртмасига асосанТошкент вилояти Чирчиқ шахридаги 7-харбий комендатура 7/149-сонли ётоқхона биносини мукаммал таъмирлаш” объектида 6 128 млн. сўмлик;

Тошкент вилояти хокимлиги қошидаги ДУК “Ягона Буюртмачи Хизмати” ИК буюртмасига асосан “Тошкент вилояти Пскент туманидаги №9227 сонли ҳарбий қисм учун чегара қўриқлаш взводи қурилиши” объектида 15 645 млн. сўмлик;

“Suv Bino Ta’mir” МЧЖ буюртмасига биноан “Тошкент вилояти Бекобод шахридаги №9226 сонли ҳарбий қисм учун чегара қўриқлаш взводи қурилиши” объектида 1 220 млн. сўмлик қурилиш монтаж ишларини бажарди.

Хозирги кунда ташкилотимиз электрон тендерларда фаол иштирок этиб, ютиб олинган бир нечта объектларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жумладан “Узгидромет” Хизматига тегишли Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “ЧОРВОҚ”, “МАЙДОНТОЛ”, “ХОЖИКЕНТ” станцияларини қуриш, Ўртачирчиқ туманида жойлашган 20-мактабга қўшимча бино қуриш объектларида қурилиш монтаж ишларини олиб борилмоқда.

Корхонамизда фаолият олиб бораётган доимий ишчиларнинг сони 52 тани ташкил этмоқда, бундан ташқари 50 дан ортиқ ишчи-усталар вақтинчалик асосда иш олиб бормоқда.